Жуфтликлар учун махсус: МАТЕМАТИК ТЕСТ
Жуфтликлар учун махсус: МАТЕМАТИК ТЕСТ Қўшишни билсангиз бас! Нумерология ва астрология ҳақидаги билимлардан фойдаланиб, севган инсонингиз билан қандай жуфтлик эканлигингизга ойдинлик киритиш мумкин. Бунинг учун иккингизнинг ҳам туғилган саналарингизни махсус усулда ҳисоблашнинг ўзи кифоя. Туғилган санасига кўра мослик даражаси Неча фоиз бир-бирингизга тўғри келасиз? Аввало, ўз туғилган санангизни бир қаторга ёзиб, ҳамма сонларни кетма-кет қўшиб чиқишингиз лозим. Шу усул билан сиз ўз рақамингизни аниқлайсиз. Масалан: дейлик, 1989 йил 9 мартда туғилгансиз. Рақамларни ўзаро қўшиб чиқамиз 1+9+8+9+0+9+0+3=39. Натижа икки хонали сонни ташкил қилгани учун ундаги икки сонни ҳам ўзаро қўшиш лозим. Бу иш токи бир хонали сон чиққуни га қадар давом этади. 3+9=12.1+2=3 Демак, сизнинг рақамингиз 3. Энди жуфтингиз туғилган санасига қараб, унинг ҳам асосий рақамини аниқланг. Сўнг жадвалдан иккалангизнинг рақамларингиз кесишган қаторни топасиз. Жадвалда жуфтликларнинг мослилик даражасини А, Б, С ва Д ҳарфлари билан белгиланган. Уларга кўра жуфтликларнинг мослилик даражаси фоизларда кўрсатилган. А=100% Б=75% С=50% Д=25% Калькуляторни қўлга олинг! Янада аниқроқ ва батафсил маълумотга эга бўлиш учун ўз туғилган кунингиз ва жуфтингиз туғилган санасини бир қаторга қўйиб, сонларни қўшиб чиқиш керак. Масалан, сиз 23.07.1985 санада, турмуш ўртоғингиз бўлса 12.11.1978 куни таваллуд топган. Рақамларни бир хонали чиққунига қадар ўзаро қўшиб боришингиз шарт. 2+3+7+1+9+8+5+1+2+1+1+1+9+7+8=65; 6+5=11; 1+1=2 2 – бу сизнинг ўзаро муносабатларингиз рақами. Қуйида рақамлар жуфтликлар ҳақида нималарни ошкор этишини билиб олишингиз мумкин, асосийси, ҳисобда адашмаган бўлсангиз бас. Бир. Бу жуфтлик биргаликда келишиб иш юритса, кўзлаган ҳар қайси мақсадига осонгина эриша олади. Бундай алоқа шерикларнинг ички қуввати ва иқтидорини намоён қилади. Тинимсиз олға қадам босганлари учун ҳам муносабатлари доим ривожланиб боради. Зерикиш учун асос бўлмайди. Бироқ бу рақам остидаги инсонлар ҳар қандай вазиятда биринчилардан бўлишга ўрганишган, муносабатларда ҳар иккала инсоннинг лидерликка интилиши англашилмовчиликларга сабаб бўлиши мумкин. Муносабатларнинг бошида меҳр ва эҳтирос эр-хотиннинг кўзини кўр қилади, бирор сабаб туфайли бу туйғулар сўна бошлагач, улар “қилдан қийиқ ахтариш”га тушиб кетишади. Доимий жанжал, муносабатларга ойдинлик киритишлар охир-оқибат яхшиликка олиб келмайди. Турмуш ўртоқлардан бири ғолиб томонни тан олиб, бош эгишга рози бўлгачгина бахтли ҳаётга қайтишлари мумкин. Икки. Жуфтликнинг муносабатлари асосида моддият муҳим аҳамиятга эга. Бу алоқалар туфайли катта даромад кўзлаган бўлса-да, эр-хотин биргаликда вақт ўтказишни жуда яхши кўришади. Оиладан ташқари фаолиятда ҳам ҳамкорликни йўлга қўйишса, ишлари гуллаб-яшнаши турган гап. Бундай оиланинг рўзғори ҳеч ҳам камчилик кўрмайди. Ёрқин ҳис-туйғуларни бир-биридан кутиш хато бўлса-да, оилада дуч келадиган ҳар қандай масала ижобий ҳал этилади. Ҳамма оилада ҳам келишмовчиликлар бўлади, бу оилада бундай “ғиди-биди”лар асосан пул сабаб юзага келиш хавфи бор. Иқтисод масаласига ҳаддан зиёд урғу бермаслик керак, оқибати ёмон бўлиши мумкин. Бир-биридан меҳрни қизғаниш яхши эмас. Уч. Дилкашлик, шу билан бирга яхшигина ўзгарувчанлик бу жуфтликка хосдир. Бир-биридан асло зерикмайди, соатлаб қизиқарли суҳбатлар қуриши мумкин. Бироқ... Жуфтининг оиладан ташқаридаги “саргузаштлари” ҳам бўлиш эҳтимоли юқори. Бунда ҳеч кимнинг айби йўқ. Шунчаки жуфтлардан бири бироз беқарор. Ундан содиқлик талаб қилиб, ваъда беришни сўрамаган яхши. Чунки ҳар бир қуруқ ваъда учун оиладаги ҳотиржамликка путур етиши мумкин. Бевафога худди ўзи каби жавоб қайтармаган маъқул. Вазиятни тўғирлашнинг имкони бор. Эр-хотин хиёнат эвазига нималарни йўқотишаётгани ҳақида суҳбатлашишларини таклиф этамиз. Тўрт. Мустаҳкам оила рақами. Муносатлардаги илиқлик ҳисси, бир маромда кечаёган турмуш ва бекаму кўстлик айнан шу рақам остидаги оилага хос. Ҳар тўкисда бир айб деганларидек, иш борасида айрим муаммолар бўлиб туриши мумкин. Иш юзасидан ҳамкор бўлганингизда омад кулиб боқиши қийин кечиши эҳтимоли бор. Лекин оилада бир-бирингизни руҳан ва маънан қўллаб-қувватлай олишингиз таҳсинга лойиқ. Беш. Сиздаги кучли муҳаббат ва эҳтирос атрофдагиларда фақатгина ҳавас туйғусини уйғотади. Омма олдида ҳисларингизни бироз жиловлашга ҳаракат қилинг, дўст орасида душман бўлиши ҳам мумкин. Бахтиёрликдан ўзингизни худди еттинчи осмонда сузиб юргандек ҳис этасиз. Бу оламда сиз ва жуфтингиз ҳамда улкан муҳаббатингиздан ўзга нарса йўқдек, гўё. Агар иккингиз ҳам баъзан ўз манфаатингиздан кўра жуфтингизникини юқори қўйсангиз, оилангиз янада мустаҳкам бўлади. Бир-бирига меҳри чексиз инсонларнинг фарзандлари ҳам, шубҳасиз, бахтли бўлади. Муҳаббатингиздан жўш ураётган қувватни ҳар қайси соҳага йўналтирманг, у албатта сизга омад келтиради. Олти. Бу рақам остидаги жуфтлик ҳар қандай вазиятда ҳам бир-бирини қўллаб-қувватлашга тайёр. Оилада муносабатларга ойдинлик киритиш ва суронли ҳиссиётлар кузатилмайди, ҳаммаси бир маромда кечади. Вақт ўтиб, муҳаббат ўти сўнса ҳам эр-хотин бир-бирисиз ҳаётини тасаввур қилолмайди. Бу жуфтликка айрилиқ соя солмаслиги, қувончли албатта. Етти. Рақам остидаги жуфтликнинг бахтига уйғунлик устун саналади. Бир-бирларини осонгина тушунишади. Лекин бироз бепарволик ҳисси уларга тинчлик бермайди. Жуфтлардан бири доим ўз масъулиятидаги ишларни бажаришни унутиши келишмовчиликларни юзага келтириши мумкин. Бироқ иккинчи томоннинг оқилона йўл тутиши оқибатида масала жанжалларсиз ҳал этилади. Одатда бундай жуфтликлар бахтли оилалардан саналишади. Саккиз. Бу рақамдаги жуфтликнинг муносабатида ноодатийлик мунтазам кузатилади. Улар худди магнитнинг икки қутби каби бир-бирига талпинишади. Вақт ўтиб, муҳаббат қизғаниш, рашк ҳамда ишончсизлик туйғуларига ўрин бўшатиши ҳам мумкин. Улар оқибатида тушунмовчиликлар юзага келмаслиги учун жуфтингизга бўлган садоқатингиз ва ишончингиз ҳақида бот-бот таъкидлашни унутманг. Тўққиз. Орзулар оламида бирга сайр қилишни ёқтирадиган жуфтлик. Улар истаклари амалга ошиши учун қўлни-қўлга бериб, биргаликда ҳаракат қилишади. Баъзан орзуларининг “улкан”лиги сабаб, молиявий муаммоларга ҳам дуч келиб туришади. Рўзғорнинг ғорлиги муҳаббатнинг жўшқин оловини сўндириб қўйиши мумкин. Жуфтликлардан бири оила ва рўзғордаги муаммолар масъулиятини ўз бўйнига олиб, бунга жуфтини ҳам жалб этсагина оила бахтли бўлади. | |
| |
Просмотров: 1501 | |