Учта иноқ дўстлар дам олишга Туркияга боришибди
Учта иноқ дўстлар дам олишга Туркияга боришибди. Меҳмонхонани 45-этажига жойлашиб олишибди. Тушликни биринчи қаватда еб бўлгач, хоналарига чиқмоқчи бўлиб қарашса, лифт ишламаётган экан. Зинада чиқишдан бошқа иложлари қолмагач, чалғиш учун ҳар бири навбатма-навбат латифа айтиб чиқишга келишибди. Биринчиси ўн бешинчи қаватгача латифа айтиб, ўртоқларини кулдириб чиқибди. Кейин иккинчиси ўттизинчи қаватгача кулдирибди. Навбат учинчисига келган экан, у дўстларига қараб: — Ҳозир бир нарса айтаман, кулавериб, ичагингиз узилади, - дебди. Дўстлари қизиқиб, — Нима экан? Айт-чи, - дейишса: — Хонамизни калити биринчи қаватда қолиб кетибди, - дебди. | |
| |
Просмотров: 1029 | |