Янги рус бойи кафега кирибди
Янги рус бойи кафега кирибди. Кафеда бир қанча одам бор экан. Айнан руснинг рўпарасида эса бир ўзбек ўтирган экан. Ҳалиги рус бу ўзбекни бир боплай, деб барменга "Мана бу ўзбекдан ташқари ҳаммага менинг ҳисобимдан қуй!", деса. Ўзбек русга қараб: "Раҳмат, раҳмат", - деб қўйибди. Рус гапини барменга яна қайтарса, ўзбек яна "раҳмат, раҳмат", - дебди. Ҳалиги рус ҳайрон бўлиб бармендан: — Бу нега менга ундай деяпти, ким ўзи бу?", - деса, Бармен русга: — Бу киши, мана шу кафенинг хўжайини Наимжон-ака бўлади, - дебди. | |
| |
Просмотров: 1003 | |