Бир фермер отахон
Бир фермер отахоннинг оқ ва қора моллари боракан. У отахондан журналистлар интервью олгани келишипти. — Отахон бу молларингиз бир кунда қанча сув ичишади? — Оқими қорасими? — Оқи?! — 2 пақир сув ичади кунига... — Қорасичи??? — Уям... — Отахон бу моллариз кунига қанча хашак ейди? — Оқими қорасими? — Оқи?! — 4 тоғорадан хашак ейди.. — Қорасичи? — Уям... — Отахон бу моллариз кунига қанча сут беради? — Оқими қорасими? — Оқи?! — 15 литрдан сут беради болам... — Қорасичи??? — Уям... — Эй, отахон одамни эзвордингиз. Савол берсак, оқими қорасими дейсиз, оқи десак, мана бунча дейсиз қорасичи десак уям дейсиз. Бу нимаси? — Эй болам оқи узимникида. — Ҳа тушунарли қорасичи, деса... — Уям.... дермиш | |
| |
Просмотров: 892 | |