Тайёрланинг командировкага борамиз...
Фирма раҳбари секретарига: — Бир ҳафтага командировкага борамиз, уйингизга хабар беринг, - дебди. Секретар эрига телефон килиб: — Мен бир ҳафтага командировкага кетаяпман, - дебди. Эр пайтдан фойдаланиб ўйнашига телефон қилиб: — Бир ҳафта меникида турасан, хотиним йўқ, - дебди. Ўйнаши репититор экан, ўқувчисига телефон қилиб: — Бир ҳафта ўқитолмайман, бир оз дам олгин, - дебди. Ўқувчи бобосига телефон қилибди: — Бобожон мени бир ҳафта дарсим йўқ экан, мени шаҳар айлантиринг. Ўқувчининг бобоси ҳалиги фирма раҳбари экан, йўқ дея олмабдида секретарига: — Командировка қолдирилди, - дебди. Секретар эрига телефон қилиб: — Командировка қолдирилди, - дебди. Эр ўқитувчи ўйнашига телефон қилиб: — Энди иложи йўқ, хотиним командировкага бормайдиган бўлди. Ўқитувчи ўқувчига телефон қилиб: — Дарс ўтадиган бўлдик, - дебди. Ўқувчи, бобоси фирма раҳбарига телефон қилиб: — Бобо шаҳар айланиш қолдирилди, бошқа сафарга. Фирма раҳбари секретарга: — Тайёрланинг командировкага борамиз... | |
| |
Просмотров: 909 | |