Командир сафдаги аскарларга
Командир сафдаги аскарларга: — Орангизда ким душман тарафга яширинча бориб, ҳужум режасини билиб кела олади?, - дебди. Сафдан бир грузин аскар чиқиб: — Мен бораман, - дебди. — Яхши, - дебди командир, — Биз сенга учта граната ва бошингга битта каска берамиз. — Менга аксинча, битта граната ва учта каска берақолинг, - деб аскар душман томонга кетибди. Орадан бир соат ўтибди, икки соат ўтибди ... Грузин аскардан хабар йўқ эмиш. Командир битта аскарни ортидан жўнатиб, — Қараб кел-чи, нима гап экан, - деб юборибди. Хабар олишга кетган аскар қайтиб келиб командирга: — Анави грузин сафдошимиз душманларни ўртасига ўтириб олиб, "Топ-чи граната қайси каскани тагида! Топа олмадинг. Ўртадаги каскани тагида ҳам эмас. Яна ўн минг пул ва ҳужум режасини бер буёққа" деб ўйнаб ўтирибди, - дермиш. | |
| |
Просмотров: 885 | |