Кунларнинг бирида
Кунларнинг бирида тошбақа, тулки, бўри учаласи ов қилишиб ўлжани биргаликда ейишга қарор қилиб, тошбақани нонга юборишга келишибди. Бир соат ўтибди, икки соат ўтибди, келмабди. Тулки билан бўрини қоринлари очиб жахли чиқиб шундай, дебди: — Агар хозир тошбақа келса косасини иккига айриб мажағлаб ташлайман, уриб абжағини чиқараман, дебди. Шунда эшик аста очилиб: — Агар шундай қилсанглар нонга бормайман, дебди. | |
| |
Просмотров: 1151 | |