Янги машина
Янги машина олган бир
автосервисга бориб устага:
— Янги машина олгандим, ҳеч ўт
олмаяпти. Илтимос, бир кўриб
қўйсангиз, - дебди.
Машинани кўздан кечириб бўлгач,
аёлга:
— Машинангизни тузатиш учун анча
ишлашимиз керак. Бир неча
қисмларини алмаштиришимиз керак.
300 минг берасиз, бир ҳафтада тайёр
бўлади, - дебди уста.
— Бир кунда тузатишни иложи йўқми? -
сўрабди аёл ёлвориб.
— Бир кунда тузатсак 500 минг
бўлади, - деган экан, аёл пулни бериб,
— Эртага келаман, - деб кетибди.
Шунда шогирди устага:
— Нима қилиш керак буни, - деса,
уста:
— Бензин қуйиб қўй! - дермиш.
Категория: Анекдоты | Добавил: SaRVaR (03.02.2017)
Просмотров: 1108 | Рейтинг: 1.0/4
home-page--v1 messaging- mms tasks--v1