Байрамни эртасига бошлиқ ҳамма ходимларни
Байрамни эртасига бошлиқ ҳамма ходимларни мажлисга йиғибди. Кайфияти йўқ, авзойи бузуқ, ходимларга қараб: — Кеча байрамда ким ичди? - деб савол берса, ҳеч ким индамабди. Бошлиқ яна: — Яна бир марта сўрайман, кеча ким ичди? Яна ҳамма жим. — Охирги мартта сўраяпман. Кеча ким ичди, - деса, бир ходим ўрнидан туриб, қўрқиб: — Мен ичгандим, - деса, бошлиқ — Сиз мен билан юринг! "Бош оғриққа" юз юз отамиз . Қолганлар ишини қилсин! -дермиш. | |
| |
Просмотров: 1167 | |