Қандай қилиб ширадор ва мазали тарвуз танлаш мумкин?
Дўст танлаш мисоли тарвуз танлашдек: яхшисини топгунча 100 тасини чертиб кўришга тўғри келади, деган нақл бор. Аммо, қуйидаги мақола сизни тарвуз танлашда ҳам адашмаслигингизга ёрдам беради. Тарвуз – ёзнинг энг севимли полиз экинларидан бири. Айниқса, ёзнинг иссиқ кунларида енгил ва мазали тамадди учун тарвуздан бўлак фойдали маҳсулот топиш мушкул. Калория миқдори кам ҳолда, тарвуз ўз таркибида бир қанча дармондори, танадаги заҳарларга қарши курашувчи амино кислоталарни жам қилган. Тарвуз танлаш сирлари: Тарвуз пўстлоғи: Тарвуз танлаётганингизда унинг пўстлоғи қаттиқ, ранги тиниқ, ярқироқ ва силлиқ бўлишига аҳамият беринг. Яхши пишган, ширин тарвузнинг пўстини осонгина тирноқ билан тирнаш мумкин. Чертиб кўринг: Уриб кўрсангиз, пишган тарвуздан жарангдор овоз чиқади. Қуруқ банд: Тарвузнинг «думча»си, яъни банди қуруқшаб турган бўлса, бу унинг пишганини билдиради. Вазн: Катта кўрингани билан енгил туйилган тарвузни танлаш керак. Бу унинг серсув эканидан дарак беради. Сариқ доғ: Тарвузнинг ерда турган қисмидаги доғи сарғиш ёки тўқ сариқ рангда бўлиши керак. Имкон қадар сариқ доғи жуда катта бўлган тарвузни танламанг. Сиз танлаган тарвузда умуман сариқ доғ бўлмаса янада яхши. Бу доғ тарвузнинг қуёш нуридан бебаҳра қолган қисмидир. Яъни, фермер тарвузни ўз вақтида керакли томонга думалатмаган. Тарвузни сиқиб кўриш: Пишган тарвузни икки кафт орасида сиқиб кўриш мумкин, агар сиқишнинг имкони бўлмаса, демак хом. Тарвузнинг шифобахшлиги Тарвузда кўп миқдорда фолат кислотаси мавжуд бўлиб, у қон яратишда иштирок этади. Тарвуз жигарни тозалашда энг фойдали маҳсулотлар сирасига киради. Шунингдек, у кўриш қобилиятини, қон босимини яхшилайди. | |
| |
Просмотров: 1389 | |