Маълумки сут узоқ сақланмайди, агар совутгич бўлмаса ҳавонинг иссиғида 3-4 соат ичида бузилиб қолиши мумкин. Қадим замонда бобокалонларимиз ушбу муаммони ҳал қилишнинг сирларини топишган ва йўл-йўлакай ажойиб сут маҳсулотлари яратишган. Аввал улар сутдан қатиқ ясашни ўрганиб олишган. Сутни қайнатиб, унга томизғи қўшишган ва 6-8 соат ўраб қўйишганидан кейин, мазали ва фойдали маҳсулот – қатиқ пайдо бўлган. Қатиқни алоҳида истеъмол қилиш мумкин, ёки уни турли овқатларга қўшиб ҳам истеъмол қилиш мумкин. Қатиқ таёрланганда унинг ҳарорати 36 градусдан паст бўлади ва унинг таркибидаги барча витамин ва фойдали моддалар сақланиб қолади. Шунинг учун ҳам қатиқ, ичига турли ширинлик ва бўёқлар қўшилган ҳар қандай ёгуртдан фойдали. Қатиқни латта халтага солиб, унинг зардоби чиқариб юборилганидан кейин чакка ҳосил бўлади. Чакка – сут маҳсулотлари орасида энг оммабоп ва универсалидир. Хоҳласангиз, унинг ўзини истеъмол қилинг, ё кўкатлар билан газак сифатида, ёки айрон ясанг. Агар ундан ҳам ортиб қолса узоқ сақланадиган маҳсулот — қурут ясанг. Чакка тўйимли ва витаминларга бой сут маҳсулотидир. Ундан ташқари чакка, одам организми учун енгил ҳазм бўладиган сут маҳсулоти ҳам. Ушбу оддий, мазали ва фойдали сут маҳсулотларини қандай таёрлашни ҳалигача ўрганиб олмаган бўлсангиз, бизнинг инфографикамиз билан танишиб чиқинг. | |
| |
Просмотров: 1733 | |