Окрошка (яхна шўрва)
Керакли масаллиқлар: 1. Мол гўшти – 500 гр. 2. Тухум – 5 дона. 3. Бодринг – 4 дона. 4. Картошка – 5 дона. 5. Қатиқ – 1 литр. 6. Кўкатлар (кўк пиёз ва кашнич) – 1 боғдан. Тайёрланиши: Гўшт шўр сувда 1 соат давомида (гўшт пишгунича) қайнатилади. Сўнг шўрваси совутишга олиб қўйилиб, гўшт ва бодринг сомонча тўғралади. Картошка ва тухум қирғичнинг йирик тишидан ўтказилади. Кўкатлар тўғралиб, гўшт қайнаган сувга ҳамма масаллиқлар солинади. Қатиқни ҳам аталаб, солинади. Тузи яна бир бор ростланиб, музлаткичга 1 соатга қўйилади. Бу таом ёзнинг иссиқ кунларида офтоб тафтини олади. Таом масаллиқларини кубик ҳолида ҳам тўғраш мумкин. Бу сизнинг ҳоҳишингизга қараб. Ёқимли иштаҳа! | |
| |
Просмотров: 1533 | |