Ажойиб бўрсилдоқ — овсинлар, ҳамжиҳатликда пиширинг!
Зарур масаллиқлар: хамирига: 700 гр. ун, 250 мл. сут, 200 гр. сариёғ, 1 ош қошиқ шакар, 6 гр. хамиртуруш, ўсимлик ёғи, туз; қиймасига: 500 гр. янги картошка, 200 гр. жигар, 1 бош пиёз, туз. Тайёрланиши: 1. Янги картошкани қайнатиб, пишгач эзинг. Жигарни қовуриб олинг-да, гўштқиймалагичдан ўтказинг. 2. Пиёзни майдалаб тўғраб, қиздирилган ўсимлик ёғида қовурамиз. Сўнгра жигарни қўшиб, 2-3 дақиқа қовуринг. Энди картошка пюрени солиб, аралаштирамиз ва оловдан оламиз. 3. Сариёғни эритиб, сутни қўшиб, аралаштиринг. Сўнгра шакар ва хамиртурушни солиб, 10 дақиқа қолдиринг. 4. Энди ун солиб, аралаштиринг. Токи юмшоққина хамир ҳосил бўлсин. Сўнгра идишдан олиб, катта зувала ясанг-да, 6 бўлакка бўлинг. 5. Ҳар бир зувалани 3 мм. қалинликда ёйиб, бир томонига қиймадан соласиз-да, рулет шаклида ўрайсиз. Кейин ҳар бирини 4-5 бўлакка бўласиз. Пишириқларнинг иккала томонини ҳам бирлаштириб, пишириқ қоғози солинган газ патнисига теринг. Юзига сут суртгач, 180 даражада қиздирилган газ печига 25-30 дақиқага қўйинг. 5 кишилик 1 соату 20 дақиқа | |
| |
Просмотров: 2065 | |