Мазали картошка тайёрлашнинг олти сири
Картошкадан бир неча ўнлаб турли хилдаги энг мазали таомлар тайёрлаш мумкин. Улар ҳар доим ажойиб чиқиши учун қуйидаги олтита оддий маслаҳатларни эслаб қолинг: Мазали бўлиши учун кесилган картошкани қовуришдан олдин сочиқ ёрдамида қуритинг, ёғ солинган товага қўйинг, яхшилаб аралаштиринг ва оловни пасайтиринг. Пюре ичига фақат иситилган сут қўшинг— акс ҳолда у рангини ўзгартириши мумкин. Шунингдек, пюре қилиш учун электр мосламаларидан фойдаланманг: машҳур ошпазлар ҳаддан ташқари тез майдалаш масаллиқнинг зичлигига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлайдилар. Агар картошка музлаб қолган бўлса, ширинсимон ёқимсиз таъмдан қутулиш учун уни қайнатишда сувга бир ош қошиқдан туз ва сирка қўшинг. Бу усулни эскирган сабзавотлар учун ҳам қўллаш мумкин. Картошкани қайнатишда сувга шивит, саримсоқ ёки бош пиёз қўшинг — шунда таом янада мазали ва хушбўй бўлиб пишади. Янги картошканинг пўсти осон тозаланиши учун уни олдиндан совуқ сувга солиб қўйиш керак. Агар сиз картошкани тозалаб бўлганингиздан кейин уни пиширишдан воз кечган бўлсангиз, уларни озиқ-овқатлар учун плёнкага ўранг, ҳавосини чиқаринг ва совутгичга қўйинг. Шунда картошка қорайиб қолмайди ва бир-икки кун давомида ўзининг таъмга доир хусусиятларини йўқотмайди. | |
| |
Просмотров: 2229 | | |