Шарқона салат Янгича рецепт, янгича таъм
Зарур масаллиқлар: 250-300 гр. товуқ гўшти, 50 гр. пишлоқ, 6 та бедана тухуми, бир бўлак корейс карами, 1 донадан бодринг ва помидор, 1 бош пиёз, 5 ош қошиқ зайтун ёғи, 2 ош қошиқ лимон шарбати, 1 чой қошиқ хантал, 1 ош қошиқ кунжут, туз. Тайёрланиши: 1. Товуқ гўштини ўртача катталикда тўғраб, туз, мурч ва лимон шарбати сепинг-да, 15 дақиқага қолдиринг. Сўнгра қиздирилган зайтун ёғида иккала томонини ҳам 1-2 дақиқадан қовуриб олинг. 2. Карам баргини қўлингиз билан тўғраб, салат ликопчасига солинг. Бодрингни юпқалаб айлана шаклда тўғранг-да, карамга қўшинг. 3. Помидор ва пиёзни ҳам юпқа қилиб тўғраб, салат устидан солинг. Кейин қовурилган товуқ гўшти бўлакларини қўшасиз. Охирида қайнатилган бедана тухми бўлаклаларини соласиз. 4. Зайтун ёғи, хантал, лимон шарбатини аралаштиринг. Салатга соусни қуйиб, кунжут сепинг. 35 дақиқа 2 кишилик | |
| |
Просмотров: 1802 | |