×

Alalal(30)


БИР БОҚИШДАГИ СЕВГИГА ИШОНАСИЗМИ?
Севги-муҳаббат бобида китоблар ёзилади, кинофильмлар суратга олинади. Инсонлар уни мадҳ этишдан чарчашмайди. Лекин бир боқишдаги севги ҳамиша ҳам олов каби ёндирадими? Қуйидаги саволларимизга жавоб бериб кўринг.

1. Ҳаётингизда биринчи бора севиб қолишингизга қанча вақт керак бўлди?

А. Бир дақиқа: бизнинг синфимизга янги келганида уни кўрдим-у, ҳушимни йўқотдим.

В. Тўрт ойга яқин.

С. Ҳозир ҳисоблаб чиқаман. Бизнинг ота-оналаримиз мени уч ёшлигимда, уни эса тўрт ёшлигида таништириб қўйишган. Саккиз ёшгача дўст бўлганмиз, олти йилча жанжаллашардик. Икки йилча дўстлашдик, кейин севишиб қолдик.

2. Қуйидаги фикрлардан қай бири сизга яқин?

А. Бир боқишда севиб қололмасангиз, муҳаббат сизга ўгирилиб ҳам қарамайди.

В. Севги-муҳаббат кутилмаганда келади.

С. Бир боқишдаги севгини аланглатиш учун иккинчи марта ўгирилиб қараш лозим.

3. Севги ҳақидаги таърифлардан қайсиси сизга яқин?

А. Чақмоқ чаққандек.

В. Тўлқинланиб оқувчи денгиз.

С. Улкан дарахтга.

4. Икки ёш тўйгача қанча муддат учрашишлари лозим?

А. Бир ой.

В. Ярим йилга яқин.

С. Шошилмасдан икки ёш бир-бирини синаб, кейин турмуш қуришлари лозим.

Энди жавобларингизга эътибор беринг. Уч ҳарфдан қайси бирини кўпроқ белгилаган бўлсангиз...

А. Бир боқишдаги севги сиз учун. Ўз шаҳзодангиз учрашувингизнинг биринчи дақиқасадиёқ биласиз.

В. Сиз учун бир боқишда севги қалбингизни оловлатса – яхши. Болаликдаги дўстингиз билан муносабатингиз ҳам севгига айланиши мумкин. Нима фарқи бор бари охири севги-ку, деган фикр сизга қаратилган.

С. Сиз ҳамиша қалбингизга бўйсунмай, ақл билан иш юритишга ҳаракат қиласиз. Муҳаббат қалбингизда пайдо бўлиши учун анча-мунча вақт керак бўлади. Бир боқишдаги севгига умуман ишонмайсиз.
Категория: Sevgi olami | Добавил: Isroil (20.12.2018)
Просмотров: 777 | Рейтинг: 0.0/0
home-page--v1 messaging- mms tasks--v1