Сен бокира қиз эдинг
Севги изҳор сўзимга, Дўстинг бўламан дединг. Лабларингда пичирлаб, Яхши кўраман дединг. Мени кўнглим чоғ эди, Умидларим тоғ эди. Чунки сендек руҳсорим, Ёнгинамда бор эди. Шабнамларга чўмилган, Сен бокира қиз эдинг. Тажубланган Ойдан ҳам, Сен чиройли юз эдинг. Алданган баҳор каби, Аёзда қотди ғунча. Кутилмаган совчилар, Йиғлатди зор бу кеча. Ёр-ёр айтиб жар солиб, Сени олиб кетдилар. Қалин олган янгалар, Муродига етдилар. Шабнамларга чўмилган, Сен бокира қиз эдинг. Тажубланган Ойдан ҳам, Сен чиройли юз эдинг. Кўзларим қирғоғида, Тўлқиндай ёш қалқийди. Сени эслаб ҳар куни, Юрак-бағрим зирқийди. Қўй,йиғлама Мухаммад, Ғамларинг ўтар-кетар. Ва,яна эртага, Мусоффо тонглар отар. Шабнамларга чўмилган, Сен бокира қиз эдинг. Тажубланган Ойдан ҳам, Сен чиройли юз эдинг. Мухаммад Рахмон | |
| |
Просмотров: 1333 | |