ПИНҲОН СЕВГИ
Мендаги туйғулар ўтди беқарор, Кўзларим термулар кунларим хаста. Сен учун аталган муҳаббатим бор, Висолнинг биз учун гуллари даста. Сени оқ тулпорда кутдим йуқладим, Ҳар гал кутганларим сен эмас эди. Юракнинг олдида ўзим оқладим, Оқ шахзода мен учун ҳавас эди. Лек гуллар ўсдилар қанот қоққани, Тўкилди барглари юрак пойига. Гулларга парвона капалак қани, Хазонлар яқиндир баҳор ёрига. Гарчанд топмаганим, кутганим сенсан, Кўксингга қадалар ишқим нигоҳи. Толга шивирлаган шаббода менман, Арш томонга илмоқ истайман гоҳи. Яна шундай дея яна кутаман, Сендан хабар келар етказар тушлар. Кўнгил йўлларидан ёлғиз ўтаман, Менга ҳамроҳ бўлар қанотсиз қушлар. Севгимни сенингдек тутаман пинҳон, Қора булутлардан ёмғир қўмсайман. Само юрагимга бермайди имкон, Сени жоним қадар севмоқ истайман. | |
| |
Просмотров: 5096 | |